Кутилмаганда автобуснинг тормози ишламай қолган.
Бугун, 28 ноябрь куни Таиланднинг Пхукет оролида 40 дан ортиқ россиялик сайёҳни олиб кетаётган автобус йўл транспорт ҳодисасига учради. Натижада, 3 киши жиддий жароҳатланди. Бу ҳақда “Vesti.ru” нашри хабар қилмоқда.
Маълум бўлишича, ЙТҲга автобуснинг тормоз тизимида келиб чиққан муаммо сабаб бўлган. Кутилмаганда транспортнинг тормози ишламай қолган. Ўртача тезликда кетаётган автобуснинг тўхташ тизими носоз эканини сезган ҳайдовчи, бошқа машиналар билан тўқнашиб кетмаслик учун автобусни йўл четига буришига тўғри келган.
Маълумотларга қараганда, жароҳатланган йўловчилар зудлик билан шифохонага етказилган. Вафот этганлар ҳақида ҳеч қандай маълумот йўқ.

Умида Якубова