...
МЕНЮ
ONLINE TV

Чирчиқда мобил телефон ўғриси топилди


11:25, 28.11.2016 Жамият
 2 464

Талончи 17 ёшли фуқаронинг қўл телефонини тортиб олган ва қочиб кетган.

Тошкент вилояти Чирчиқ шаҳри ички ишлар бўлими ходимлари мобил телефон ўғрисини қўлга олишди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Матбуот хизмати хабар қилмоқда.
 
Маълум бўлишича, номаълум шахс Чирчиқ шаҳрида яшовчи 17 ёшли фуқаронинг Samsung русумли қўл телефонини бесабаб очиқдан-очиқ тортиб олган, шундан сўнг, зудлик билан воқеа жойидан ғойиб бўлган. Жабрланувчи эса бўлиб ўтган ҳодиса ҳақида ички ишлар ходимларига хабар қилган.
 
Ҳуқуқни муҳофаза қилиш ходимлари тезкор суриштирув-тергов ишлари олиб боришди ва натижада мобил телефон ўғрисини аниқлашди. Бундай талончиликни шу шаҳарда яшовчи йигит содир этганлиги фош этилди.
 
Айни вақтда гумондор шахс қўлга олинган. Унга нисбатан жиноят иши очилган ва тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда. 
Дурдона Расулова

Теглар:Чирчиқ ИИБ Талончилик 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

qalampir.uz сайтини баҳоланг!

Барча сўровлар