...
МЕНЮ
ONLINE TV

Россиядаги ЙТҲда вафот этган ўзбекистонлик қизнинг жасади Тошкентга олиб келинди


09:07, 09.12.2016 Жамият
 11 189

Гимнастикачи қиз автоҳалокат қурбонига айланди. Унинг отаси қизининг жасадини Тошкентга келтирди.

4 декабрь куни Тюмень-Ханти-Мансийск трассасида автобус, иккита юк ташувчи ва енгил автомобиль тўқнашуви юз бергани ҳақида хабар берган эдик. Бу йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида вафот этган 12 киши орасида ўзбекистонлик қизалоқ ҳам борлиги маълум қилинганди.
 
Автобус  ичида болалар гимнастика жамоаси вакиллари бўлишган. Қурбон бўлганларнинг 11 нафари ҳам болалардир. Улар орасида бўлган Эргашева Зулфия Сарвар қизи ҳам бўлиб, унинг жасади кеча, 8 декабрь куни Тошкент шаҳрига олиб келинди. Бу ҳақда РИА Новости хабар бермоқда.
 
Яна бир жасад эса Бошқирдистонга жўнатилгани айтилмоқда. 9 киши Нефтеюганскдаги қабристонлардан бирига дафн этилган.
 
Юз берган автоҳалокат юзасидан жиноят иши қўзғатилди. Автобус ҳайдовчиси Марат Зайнуллин, юк ташувчи автомобиль ҳайдовчиси Раиль Саитханов қўлга олинди. Улар 2017 йилнинг 4 февралига қадар ҳибсда бўлишади. 
Дурдона Расулова

Теглар:ЙТҲ Россия Москва 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз қайси яхна ичимликларни ичасиз?

Барча сўровлар