Госпиталда даволанаётган уч ҳарбий хизматчи қотилликда гумон қилинмоқда
Воқеа 12 апрелга ўтар кечаси юз берди. Маҳаллий вақт билан соат 00:30да Салавёв номидаги ҳарбий госпиталда икки ҳамширанинг жасади топилди.
“Даволанаётган уч ҳарбий хизматчи ғойиб бўлган. Улардан бири Ҳарбий космик академиясининг курсанти ҳисобланади”, дейди ҳуқуқ-тартибот органи вакили нашрга берган хабарида.
Ҳамшираларни ўлдиришда Давид Зиганшин, Александр Томский ва Степан Даценко гумон қилинмоқда, дея “Lenta.ru” ёзмоқда.
Ҳарбий хизматчиларни қидириш ишларини Санкт-Петербург Ички ишлар бўлимининг шахсий таркиби, шунингдек, ёрдамчи кучлар олиб бормоқда. Қидирув давомида меҳмонхоналар, ижарага бериладиган квартиралар ва вокзаллар обдон текширилиши режалаштирилмоқда.