Германиялик телебошловчи уч йил озодликдан маҳрум этилиши мумкин.
Туркия президенти Ражаб Тойиб Эрдўған германиялик телебошловчи Ян Бемерманн устидан судга шикоят аризаси билан мурожаат қилди. Бунга журналистнинг ZDF телеканалида Эрдўған ҳақида ҳақоратли шеър ўқигани сабаб бўлди. Бу ҳақда “The Guardian” хабар берди.
Майнц шаҳри прокуратурасининг маълумотларига кўра, Туркия президенти юридик фирма орқали шикоят қилган. 31 март куни ZDF телеканали орқали “Neo Magazin Royale” кўрсатувида Бемерманн Эрдўғанга бағишланган шеърни ўқиб эшиттирди. Шу муносабат билан Эрдўған бошловчига нисбатан Германияга шикоят қилган.
Аслида ҳақоратли шеър билан боғлиқ бу ҳолат биринчи бор содир этилаётгани йўқ. Бир неча ҳафта аввал немис телевидениесида Туркия президенти Ражаб Эрдўғаннинг сиёсати борасидаги чиқишларидан сўнг жанжал чиққанди, деб ёзмоқда ТАСС.
17 март куни Германиянинг ARD телеканали томонидан намойиш этилган сатирик ролик Анкара ҳукуматининг ҳайратига сабаб бўлди. Ролик намойишидан сўнг мамлакат Ташқи ишлар вазирлигига Германия элчиси Мартин Эрдман чақиртирилганди.
31 март куни эфирга узатилган “Neo Magazin Royale” кўрсатуви бошловчиси Ян Бемерман 17 март куни эфирга узатилган сиёсий сатирага Германия Конститутциясида рухсат бор эканини айтган.
Туркия ҳукуматнинг расмий вакилининг сўзларига кўра, Германия Канцлери Ангела Меркель Бемерманн эфир орқали айтган гапларни президент Эрдўғанга қарши атайин айтилган ҳақорат, деб изоҳлаган.
“The Guardian”нинг хабарига кўра, 6 апрель куни Германия давлат прокурори Бемерманнга нисбатан жиноят кодексининг 103-моддаси бўйича айблов қўйган. Унга кўра, журналист хорижий давлат вакили ёки органларини ҳақорат қилишда айбланмоқда. Телебошловчи уч йилгача озодликдан маҳрум этилиши ёки катта миқдорда жаримага тортилиши мумкин.

Руслан Сулаймонов