...
МЕНЮ
ONLINE TV

Россияда бир эркак оила аъзоларини бўғиб ўлдирди


12:16, 12.05.2017 Олам
 3 436

Руҳий касалликка чалинган эркак ўз уйини ёқиб юборган ва қўшниларининг уйини ҳам ёқишга ҳаракат қилган.

Тўрт нафар оила аъзосини ўлдириб, уйини ёқиб юборган Хабаровск (Россия) шаҳрида яшовчи эркак руҳий касал деб топилди.
 
Маълумотларга кўра, Индустриальный мавзесидаги хусусий уйлардан бирида яшаб келган 37 ёшли эркак 24 январь куни хотини, икки қизи ва бувисини бўғиб ўлдирган. Бундан ташқари, руҳий касалликка чалинган эркак ўз уйини ёқиб юборган ва қўшниларининг уйини ҳам ёқишга ҳаракат қилган.
 
Тергов жараёнида эркак қилган қотилликларига иқрор бўлди, бироқ кўрсатмаларини бир неча марта ўзгартириб, қотилликнинг аниқ сабабини айтолмади.
 
Психологик-психиатрик экспертиза хулосасига кўра, жиноий иш фигуранти руҳий хасталиги аниқланди. Касаллигининг ҳолати бўйича эркак ўзи ва атрофдагиларга хавф туғдириши сабабли махсус типдаги психиатрик стационарда мажбурий даволанишга муҳтож деб топилди.
 
105 (“Қотиллик”) ва 167 (“Бировнинг мулкини қасддан нобуд қилишга уриниш”) моддалари бўйича қўзғатилган жиноий ишлар тергови тугатилиб, иш судга оширилди.
Акмал Эшонхонов

Теглар:Руҳий касал 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!