“Бу камдан-кам учрайдиган, даҳшатли ҳолдир, бу каби ҳодисаларга аввал умуман дуч келмаганман”
Психиатрия экспертизасининг хулосасига кўра, аёл шизофрениянинг оғир туридан азият чекади. Шифокорларнинг аниқлашларича, Тайдейнинг руҳий аҳволи оммавий ўлдиришни бошлашидан аввал бирдан ёмонлашган.
“У қушларнинг овозини эшитишни бошлаган. Бу овозлар болаларни қутқариш учун уларни ўлдириш кераклигини уқтиришган”, дейди суд психиатри Жейн Филлипс.
Унинг ҳамкасби, доктор Франк Варгезнинг қўшимча қилишича, қотил аёлда “апокалиптик алаҳлаш ҳолати” кузатилган. “Бу камдан-кам учрайдиган, даҳшатли ҳолдир, бу каби ҳодисаларга аввал умуман дуч келмаганман”, қўшимча қилди у.
Аёл Брисбенда жойлашган руҳий касаллар шифохонасига жойлаштирилган.
2014 йилнинг декабрь ойида Тайдей ўзининг 4 ўғли, 3 қизи ҳамда жиянини сўйиб ўлдирган. Ўлган болаларнинг ёши 2 дан 14 ёшгача бўлган. Қотиллик содир бўлган уй бузиб ташланди ва ўрнига боғ яратилди.