...
МЕНЮ
ONLINE TV

Қорақалпоғистон вазирлари иккита туманга ҳоким бўлди


16:38, 04.05.2017 Жамият
 3 059

Нукус ва Хўжайли туманлари ҳокимлари алмашди.

Апрель ойида Тошкент шаҳар ва вилоятида бир неча туман ҳокимлари ўзгарган эди. Навбат Қорақалпоғистон Республикасига келди. Нукус ва Хўжайли туманлари ҳокимлари алмашди.
 
Нукус тумани ҳокими этиб Ергали Сейтназаров ўрнига Ажинияз Сейтахов тайинланган, дея хабар бермоқда KRuz.uz.
 
А.Сейтахов бунга қадар Қорақалпоғистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазири лавозимида фаолият юритаётган эди.
 
Хўжайли туманида ҳам шу йилнинг январь ойида тайинланган ҳоким Женгисбай Эмбергенов ўз лавозимидан озод этилган. Мазкур лавозимга Дарябай Қайпов тайинланган.
 
Д.Қайпов бундан олдин Қорақалпоғистон Республикаси қишлоқ ва сув хўжалиги вазири лавозимида фаолият юритаётган эди.
Сумбула

Теглар:Қорақалпоғистон Республикаси Нукус Хўжайли 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

qalampir.uz сайтини баҳоланг!

Барча сўровлар