...
МЕНЮ
ONLINE TV

Россия ҳукуматининг йиғилиши Ўзбекистонга келаётган валюта оқимига таъсир қиладими?


14:03, 16.07.2018 Олам
 5 542

Россия Федерацияси Бош вазири Дмитрий Медведев қўшимча иш ўринларини яратиш, кичик ва ўрта бизнесни қўллаб-қувватлаш масалаларини кўриб чиққан.

Бугун, Россия Федерацияси Бош вазири Дмитрий Медведев стратегик ривожланиш ва истиқболли лойиҳалар бўйича президиум Кенгаши йиғилишини ўтказди.

Йиғилиш иштирокчилари “Иш ўринлари яратиш ва бандликни қўллаб-қувватлаш” ҳамда “Кичик ва ўрта бизнесни ҳамда якка тартибдаги тадбиркорлик ташаббусларини қўллаб-қувватлаш” миллий лойиҳаларини муҳокама қилганлар.

Маълумки, Ўзбекистон ва Россия ўртасида миграция масалалари бўйича ҳукуматлараро хужжатлар имзоланган эди. Демак, РФ ҳукумати томонидан ушбу лойиҳани амалга оширилиши стратегик аҳамият касб этар экан, бевосита ўзбекистонлик интеллектуал ва жисмоний ишчи кучига талаб ортади.

Шунингдек, Россия Марказий банкининг берган маълумотларига кўра, 2018 йилнинг 1-чорагида жисмоний шахслар Россиядан Ўзбекистонга 726 миллион доллар юборган. Бу эса ўтган йил шу вақтга нисбатан 17 фоизга кўп эканлигини кўрсатмоқда.

Умуман олганда, Россияда ўзбекистонлик ишчи кучига бўлган талаб юқорилиги ва кенг имкониятлар яратилганлигини инобатга олсак, Ўзбекистонга валюта оқимининг миқдори ўсиши эҳтимоли мавжуд.
Санжар Жўра

Теглар:мигрант валюта 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Доллар яна ошди

14:55, 28.01.2019 8 606

Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!