
15 июль Туркияда нафақат қонли кун, балки миллат иродаси зафари сифатида тарихда қолди. Эрдўғаннинг таъбири билан айтганда, бу кун тарих саҳифаларига Ватан озодлиги йўлида қурбон бўлган муқаддас қони билан ёзилди.
.jpg)
.jpg)
Айни дамда Ўзбекистоннинг бир қатор кўзга кўринган ОАВ ходимлари Туркияда бўлиб турибди. Истанбулнинг Бўғоз кўпригида ўтказилган маросимда биз ҳам иштирок этдик.
Бу ерга 2016 йил 15 июль воқеаларида яқинларидан айрилган оилалар аъзолари, маҳаллий аҳоли вакиллари ташриф буюрган. Истанбул кўчалари қўлида турк байроғини тутган одамлар билан лиқ тўла эди. Одамлар Эрдўғанни интиқлик билан кутарди. Шиорлар, суратлар, қарсаклар...
.jpg)
.jpg)
Шу ўринда 2016 йилнинг 15 июль воқеаларини хотирласак. Ҳаммаси соат 20:00 дан кейин бошланди. Мамлакат пойтахти Анқаранинг сайёҳлар ва маҳаллий аҳоли энг гавжум бўлган нуқтаси - Қизилой майдонида одамлар ўққа тутилди. Парламент биноси бомбаланди. Истанбулдаги Бўғоз кўприги ёпиб қўйилди, одамлар ҳаво кучлари орқали ўққа тутилди.
Бу воқеалар бошланган вақтда Президент Ражаб Тойиб Эрдўған Мармарисда дам олаётган эди. У тунаб қолган меҳмонхонага ҳам ҳужум уюштирилди. Тасодифки, Эрдўған ҳужум рўй берган вақтда меҳмонхонани тарк этган.
.jpg)
.jpg)
Бу орада мамлакатнинг расмий телеканалларидан бири TRT бош офисига ҳужум қилинди. Жонли эфирда давлат тўнтариши амалга оширилгани, ҳокимият Туркия қуролли кучлари қўлига ўтгани эълон қилинди. Орадан кўп ўтмай Ражаб Тойиб Эрдўған Skype орқали CNN TURK телеканалида чиқиш қилди ва турк халқини бирлашишга, мамлакат мустақиллигини сақлаб қолишга, кўчаларга чиқиб, демократик ҳокимиятни ағдармоқчи бўлган хоинларга қарши туришга чақирди. Оломон кўчаларга ёйилди. Нафақат эркаклар, аёллар, ёш қизлар, болалар ҳам қўлида байроқ билан кўчаларга чиқди. Давлат тўнтаришига уринишда 251 киши қурбон бўлди, юзлаб одамлар жароҳатланди. Шу кун миллат иродаси зафар қучди. Тонгга яқин халқ кучи билан хоинлар тиз чўктирилди. Давлат тўнтариши йўққа чиқди.
Ушбу давлат тўнтаришига ҳаракат айни дамда АҚШнинг Пенсильвания штатида истиқомат қилиб келаётган Фатҳуллоҳ Гулен бошчилигидаги ФЕТО террористик гуруҳи ва унинг давлатдаги корчалонлари орқали амалга оширилгани маълум қилинди.
.jpg)
.jpg)
Бўлиб ўтган воқеалар Туркия ҳукумати учун катта дарс бўлди. Мамлакат хориждаги элчихоналари орқали Фатҳуллоҳ Гулен ҳаракати ҳақида баёнотлар берди, қўшнилари, дўстларини, дунёни огоҳликка чақирди, Гуленга тегишли хусусий мактаблар, университетларни ёпиш юзасидан таклиф киритди ва буни ўзи бошлаб берди. Юзлаб мактаблар ёпилди, ўқитувчилар лавозимлардан озод этилди, айримлари жиноий жавобгарликка тортилди.
15 июль Туркияда нафақат қонли кун, балки миллат иродаси зафари сифатида тарихда қолди. Эрдўғаннинг таъбири билан айтганда, бу кун тарих саҳифаларига Ватан озодлиги йўлида қурбон бўлган муқаддас қони билан ёзилди.
.jpg)
.jpg)
Қурбон бўлганлар хотирасига ҳурмат ўлароқ Истанбулдаги кўприк улар номи билан аталди. Ёдгорлик мажмуаси ўрнатилди, 251 нафар ҳалок бўлганлар номлари абадиятга муҳрланди. Тадбир аввалида Эрдўған турмуш ўртоғи ва Парламент аъзолари билан ёдгорлик мажмуасида Қуръон тиловат қилди.
У сўзга чиқаркан, Туркия ўз қаҳрамонларини унутмаслигини алоҳида таъкидлади, миллатни янада жипс бўлишга чақирди.
.jpg)
.jpg)
.jpg)
.jpg)
15 июль 2018 йил, Истанбул