Қуролли Кучлари академиясида Иван Бувальцевнинг Россия Қуролли кучларининг жанговар тажрибаси ҳақида маърузаси тингланди.
Ўзбекистон Республикаси ва Россия Федерацияси ўртасидаги икки томонлама ҳарбий ҳамкорлик режасига асосан амалга оширилган ташриф давомида тегишли масалалар муҳокама қилинди. Шунингдек, Россия Федерацияси ҳарбий делегацияси вакиллари Ўзбекистон Қуролли Кучлари академиясида бўлиб, кадрлар тайёрлаш жараёни, яратилган шароитлар билан танишишди.
Шундан сўнг, академияда Иван Бувальцевнинг Россия Қуролли кучларининг жанговар тажрибаси ҳақида академияда маърузаси тингланди. Тадбир барча ҳарбий округ қўшинларига онлайн тарзида узатилди.
Таъкидлаш керакки, Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги ўтган йилдан хориж давлатлари мудофаа идоралари билан ўзаро ҳамкорлиги янги босқичга кўтарилди. Ўзбекистоннинг бошқа давлатлар билан икки томонлама ҳарбий ва ҳарбий-техник ҳамкорлик доирасидаги чора-тадбирлар кўлами тобора кенгайиб, олий ҳарбий таълим муассасаларида профессор-ўқитувчилар, кўп йиллик хизмат тажрибасига эга офицерлар томонидан олиб борилаётган илмий-тадқиқот ишлари, долзарб йўналишлардаги изланишлар хориж тажрибасига таянган ҳолда амалга оширилмоқда.