Грегори Глисон қўшма назарий машғулотлар доирасида Қуролли Кучлар академияси қўмондонлик-штаб факультети тингловчилари ва профессор-ўқитувчилари учун минтақа ва халқаро хавфсизликка оид долзарб масалалар бўйича машғулотлар ўтказмоқда.
Ушбу курс жорий йилнинг декабрь ойида ўтказилиши режалаштирилган.
Грегори Глисон қўшма назарий машғулотлар доирасида Қуролли Кучлар академияси қўмондонлик-штаб факультети тингловчилари ва профессор-ўқитувчилари учун минтақа ва халқаро хавфсизликка оид долзарб масалалар бўйича машғулотлар ўтказмоқда.
Маълумот ўрнида, Грегори Глисон хавфсизлик масалалари тадқиқоти маркази профессори ҳисобланади, у Калифорния университетида политология бўйича докторлик даражасини олган. Илмий-педагогик фаолиятини Нью-Йорк, Маямива Нью-Мексика университетларида “Политология”, “Давлат бошқаруви ва иқтисод” ҳамда “Халқаро муносабатлар” йўналишида олиб борган.
Халқаро муносабатлар ва сиёсий ривожланиш бўйича кўплаб илмий мақолалар муаллифи.
Таъкидлаш керакки, Ўзбекистон Қуролли Кучлари академияси АҚШ қуруқликдаги қўшинлари Қўмондонлик-штаб коллежи ҳамда Жорж Маршалл номидаги хавфсизлик масалаларини ўрганиш бўйича Европа маркази билан сўнгги йилда “Ҳарбий таълимни такомиллаштириш” ва “АҚШ Мудофаа вазирлиги маслаҳатчиси” каби дастурларини ишга туширди.