Келаси мавсумда 600 тонна “Розара” ва “Рэд Скарлет” навли картошкаларнинг олиб келиниши режалаштирилмоқда.
Агрофирма раҳбарининг сўзларига кўра,келаси баҳор ойларида Ўзбекистонга 600 тонна “Розара” ва “Рэд Скарлет” навли картошкаларниэкспорт қилиш режалаштирилган.
Уруғлик учун ишлатиладиган картошка навларини 19 августдан бошлаб йиғиб олишга киришилишикўзда тутилмоқда. Чунки ёмғирли кунлар бошланиб кетса картошканинг сифати ёмонлашиши мумкин.
Ҳозирда йиғиб олинган ҳосилларни сақлаш учун агрофирма ҳудудида янги бино ҳам қурилган.
Эслатиб ўтамиз, жорий йил баҳор ойларида картошка танқислиги сабаб, юртимиз деҳқон бозорларида картошканинг нарҳи бирмунча кўтарилган эди.