Сиёсий “фитна” сифатида эътироф этилаётган қотилликни амалга оширган шахс аслида Туркия полиция вакили бўлиб, унинг қариндошлари ҳам ҳибсга олинган эди.
У воқеа жойида полиция томонидан отиб ўлдирилган эди. Кейинроқ унинг оила аъзолари ва қариндошлари ҳам сўроқ учун қўлга олинди. Вақтинчалик ҳибсда бўлган Мавлуд Мертнинг отаси, онаси, опаси ва бошқа яқин қариндошлари 22 декабрь куни полиция маҳкамасидан озод этилди. Бу ҳақда “CNN Turk” хабар бермоқда.
Россия элчиси Андрей Карловнинг қасддан ўлдирилиши кўплаб шов-шувларга сабаб бўлди. Турк полицияси вакили бўлган Мавлуд Мерт Карловнинг орқа тарафидан кутилмаганда ўқ узган ва “Биз Алеппода ўламиз, сен эса бу ерда!”, дея пўписа қилиб, бақирган.
Туркия ҳукумати юз берган воқеа юзасидан биргаликда тергов ишлари олиб боришга келишиб олдилар. Туркия Ички ишлар вазирлиги бу жиноят ортида айни вақтда АҚШда бўлган Фатҳуллоҳ Гуленнинг қўли борлигини тахмин қилди.
Кейинроқ, турк ОАВларида суиқасд Туркия ва Россия муносабатларига путур етказиш учун амалга оширилганлиги борасида мақолалар чоп этила бошлади.
Воқеалар тафсилотини биз билан кузатишда давом этинг.