Қирғизистон раҳбарининг ташрифи доирасида Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев билан учрашув ўтказилиб, бир қатор масалаларни муҳокама қилинади.
Бугун, 22 декабрь куни ўтказилган матбуот анжуманида “24 декабрь куни Алмазбек Атамбаев Самарқандга расман ташриф буюради”, деб маълумот берган Қирғизистон президенти аппаратининг ички сиёсатига масъул, аппарат бошлиғи ўринбосари Сапар Исаков.
Қирғизистон раҳбарининг ташрифи доирасида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев билан учрашув ўтказилиб, бир қатор масалаларни муҳокама қилинади.
Алмазбек Атамбаев 2008 йилдан буён расман мамлакат раҳбари билан учрашиш учун биринчи марта Ўзбекистонга ташриф қилади. Жорий йилнинг июнь ойида Тошкентда ўтказилган ШҲТ саммити бундан мустасно.
Алмазбек Атамбаев ташрифи чоғида Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Каримовнинг қабрини зиёрат қилишни ҳам режалаштирган.