Бундай тақиқ тергов жараёни якунлангунига қадар ўз кучида қолади.
Туркия ОАВларига Россия элчиси Андрей Карловнинг ўлими билан боғлиқ хабарларни ёритиш тақиқланди. Бу ҳақда Туркиянинг “CNN Turk” нашри хабар бермоқда.
Андрей Карлов ҳаётига қилинган суиқасд юзасидан тергов олиб бораётган Анқара бош прокурори ОАВда юз берган воқеа ва унга алоқадор шахслар борасидаги исталган турдаги хабарлар чоп этишни ман этди. Бунга эса турли маълумотлар тергов жараёнини олиб боришга ҳалал бериши мумкинлиги сабаб қилиб кўрсатилди.
Бундай тақиқ тергов жараёни якунлангунига қадар ўз кучида қолади.
Россиянинг Туркиядаги элчиси Андрей Карлов шу йилнинг 19 декабрида Анқара шаҳридаги фотокўргазма очилиш маросимида ўлдирилди. Элчи ўз нутқини тугатаётган вақтда Туркия полицияси вакили Мавлуд Мерт Олтинтош орқа тарафдан унга қарата ўқ узди. Суиқасд уюштирган Олтинтош кейинчалик полиция вакиллари томонидан отиб ташланди.
Бундай суиқасд ким томонидан уюштирилганлиги борасида турли тахминлар билдирилди. Улардан бири террорчилик гуруҳлари содир этган деган тахмин бўлса, яна бир тарафдан Фатҳуллоҳ Гулленнинг қўли борлиги айтилмоқда. Баъзи манбалар эса бунга Европа, хусусан, Германия алоқадор, деб ҳисобламоқда.
Ҳозирда тергов-суриштирув ишлари давом этмоқда.

Дурдона Расулова