...
МЕНЮ
ONLINE TV

Россия дипломатик машинаси ЙТҲга учради. Бу уюштирилганми?


13:18, 17.02.2017 Олам
 4 981

Кеча, 16 февраль куни Қирғизистон пойтахти Бишкек шаҳрида Россия дипломатлари бошқариб келаётган машина ЙТҲга учради.

Россия дипломатик корпусига тегишли давлат рақами билан жиҳозланган Toyota Land Cruiser Prado русумли автомобили юк ташувчи машина билан тўқнаш келди. Ҳодиса содир бўлган пайт, Mercedes юк машинаси Фучика кўчаси бўйлаб ҳаракатланаётган бўлган.
 
Юк машинаси Манас аэропорти томон кетаётган чоғида Prado ичида иккита рус дипломати бўлган. Юк машинасининг ҳайдовчи тан жароҳати олиб, шифохона етказилган. Иккала машина бошқарувчиси ҳам маҳаллий ИИБга ариза билан мурожаат қилди.
 
“Юк машинасининг ҳайдовчиси 4-сонли шаҳар шифохонасига етказилди. Иккала ҳайдовчининг аризасига кўра, тергов ишлари бошланди”, деб хабар беради Бишкек Патруль милиция бошқармаси матбуот котиби Дарья Пахомова.
 
ЙТҲ айбдори ким ва унга қандай жазо чоралари кўрилмоқда, бу маълум эмас. Ҳозирча воқеага ойдинлик киритилмаган.
Алишер Рўзиоҳунов

Теглар:Рус дипломати Бишкек ЙТҲ 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!