...
МЕНЮ
ONLINE TV

Россия Чемпионлар лигасининг финалига мезбон?


18:03, 13.03.2017 Спорт
 3 254

Россия футбол уюшмаси раҳбари Виталий Мутконинг фикрлари рус футбол ихлосмандлари эътиборини тортди.

Россия футбол уюшмаси Еврокубок доирасида ўтказиладиган 2018-19 йиллар мавсумидаги баҳслар финалини ўзида қабул қилиш имкониятларини ўрганиб чиқмоқда, дейди Россия футбол уюшмаси раҳбари Виталий Мутко.

“Биз айни пайтда, финалларни ўтказиш борасида ариза бериш имкониятларини кўриб чиқаяпмиз. Бу борада бошқа бирон аниқ фикр айтиш қийин, ҳозирча”, дея Мутко сўзларидан ТАСС иқтибос келтиромоқда.

УЕФАга мазкур мазмунда ариза бериш муддати жорий йилнинг 6 июнида ниҳоясига етади. 

Маълумот учун, 2008 йил 21 май куни Москва шаҳрида Европа чемпионлар лигаси финали ўтказилган. Ушбу ўйин иккита инглиз клублари (МЮ ва “Челси”) иштирокидаги биринчи ўйин сифатида ва Москва вақти билан 22:45 да старт берилгани учун икки кун давом этган ягона финал сифатида тарихга кирган. Унда пенальтилар сериясида манчестерликларнинг қўли баланд келган.
Алишер Равшанов

Теглар:Еврокубок Европа кубоги Чемпионлар лигаси Виталий Мутко 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!