...
МЕНЮ
ONLINE TV

“Известия” газетаси 100 ёшда


17:53, 13.03.2017 Олам
 1 543

Турли йилларда ушбу газетада Горький, Маяковский, Бовин, Кондрашов каби ўз даврининг машҳур шоирлари, ёзувчилари ишлаган.

Россиядаги энг оммабоп нашрлардан бири бўлмиш “Известия” газетаси 100 ёшни қарши олди.
 
Газетанинг илк сони 1917 йилнинг февраль инқилоби даврида чоп этилган. Ўша даврда газета “Известия Петроградского совета рабочих депутатов” – “Петроград ишчи депутатлари совети янгиликлари” дея номланарди. Унда одатда, Владимир Ленниннинг мақолалари чоп этиларди.
 
1920 йилнинг ўрталарига келиб, Тверь шаҳрида махсус комплекс қурилди. Нашр ушбу бинода қарийб 85 йил давомида фаолият кўрсатди.
 
Турли йилларда ушбу газетада Горький, Маяковский, Бовин, Кондрашов каби ўз даврининг машҳур шоирлари, ёзувчилари ишлаган.

Совет Иттифоқи даврида “Известия” “Правда” газетаси билан бир қаторда энг яхши нашрлардан бири саналган. Айни вақтда ҳам у энг оммабоп газеталар қаторидан жой олган, десак муболаға бўлмайди.
 
Дарвоқе, газетанинг юбилей сони Россия Федерацияси президентининг табриги билан бошланади.
Умида Якубова

Теглар:Известия 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!