Кеча, Криштианунинг Чилида шифохона очаётгани ҳақида хабар бергандик, аммо...
Лекин, ушбу янгилик интернет тармоғида айланганидан сўнг, футболчининг расмий вакиллари Роналду Чилида шифохона очиш ишларида қатнашмаётганини тасдиқлашди.
“Нима бўлишидан қатъий назар, бу нотўғри маълумот. Қандайдир одам Роналдунинг машҳурлигидан фойдаланмоқчи.
Айнан, шу сабабли бу хабарни тасдиқламаймиз”, - дейди Роналдунинг атрофидаги яқинларидан бири.
Маълумот учун, Роналду италиялик тадбиркор Алессандро Прото билан биргаликда Чили пойтахти Сантьяго шаҳрида болалар шифохонаси очаётгани ҳақида хабарлар тарқалганди.