
33 ёшни қоралаган “Реал” ҳужумчиси Испания телеканалларидан бирида меҳмон бўлди.
Айни пайтда 33 ёшни қоралаган “Реал” ҳужумчиси Испания телеканалларидан биридаги “El Chiringuito” дастури меҳмони бўлиб, “назаримда, 41 ёшгача бемалол футбол ўйнай оламан”, деган.
Журналистнинг кетма-кет саволларига “Ҳали олдимда кўп вақт бор. Ўзимни яхши ҳис этяпман. Майдонда толиққаним ҳам йўқ. Худди ёш йигитлар сингари югуряпман.
Ҳозирча соғлиқимдан шикоятим йўқ. Шанба кунги финалда менинг қандайлигимга футбол мухлислари яна бир бор амин бўлишади. Ишонаманки, бизни қўллаб-қувватловчилар ўйиндаги ҳар бир ҳолатни кўздан қочиришмайди”, дея қўшимча қилган Роналду.
Маълумот учун, “Реал” Мадрид – “Ливерпуль” учрашуви 26 май куни Киевда Тошкент вақти билан соат 23:45 да бошланади.