...
МЕНЮ
ONLINE TV

Тошкент шаҳар мактабгача таълим бош бошқармасида раҳбар ўзгарди


18:03, 24.05.2018 Жамият
 6 337

Тошкент шахар Юнусобод туманидаги 202-мактабгача таълим муассасси мудираси лавозимга тайинланган.

Бугун, 24 май куни Тошкент шаҳар мактабгача таълим бош бошқармаси бошлиғи лавозимида раҳбар ўзгарди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ҳокимлиги Матбуот хизмати хабар бермоқда.
 
Унга кўра, мактабгача таълим бош бошқармаси бошлиғи лавозимида бунга қадар Тошкент шахар Юнусобод туманидаги 202-мактабгача таълим муассасси мудираси бўлиб ишлаган Исломова Барно Ботировна тайинланган.
 
Маълумот учун, Исломова Барно Ботировна 1963 йил Тошкент шаҳрида туғилган. 1987 йил Тошкент политехника институти (кундузги), 2000 йилда Тошкент давлат педагогика институти, 2005 йилда қайта тайёрлов курсини  тамомлаган.
 
2009-2012 йилларда Тошкент шаҳар Юнусобод туманидаги 30-мактабгача таълим муассасси тарбиячи ёрдамчиси, 2012-2013 йилларда Тошкент шахар Юнусобод туманидаги 30-мактабгача таълим муассасси тарбиячиси лавозимларида ишлаган.
Акмалхон Эшонхонов

Теглар:мактабгача таълим бош бошқармаси 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Изоҳлар



Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз ҳеч пора бериб кўрганмисиз?

Барча сўровлар