Берилган гаров сўзига кўра, агарда “Реал” клуби ҳужумчиси Криштиану Роналду жорий мавсум охирича “берган ваъдасида” турмаса...
Энди эса “Реал” клуби ҳужумчиси жорий мавсум охирида Примеранинг энг яхши тўпурари бўлишига ишонмоқда. “Onda Cero” нашрининг хабарига кўра, португалиялик футболчи бу борада жамоадошлари билан гаров боғлаб ҳам қўйган.
Демак, яқиндагина ўзига “унчалик ўхшамаётган” португалиялик футболчи энди ўз маҳоратига ишонмоқда.
Манбада ёзилишича, агар Криштиану тўпурар бўла олса гаровдан ютган пулларини хайрия фондларига тақдим этади.
Агарда “Реал” клуби ҳужумчиси жорий мавсум охирича “берган ваъдасида” турмаса... Бу ҳақда эса лом-мим дейилмаган.
Эслатиб ўтамиз, Роналду Ла-лигада 7 марта майдонга тушиб битта гол муаллифига айланди. Тўпурарлар рўйхатида эса Лионель Месси (12 та гол) етакчилик қилмоқда.