Португалиялик футболчининг голлар шоуси 21 январь куни “Депортиво”га қарши ўйинда бошланган эди.
Яъни Роналду 2018 йили “Реал” клубининг 10 та ўйинида иштирок этди ва ушбу баҳсларда 14 та гол урди.
Португалиялик футболчининг голлар шоуси 21 январь куни “Депортиво” жамоасига қарши бошланди.
Ушбу ўйинда Криштиану дубль қайд этди ва шундан кейин ҳам гол уришда тўхтаб қолаётгани йўқ.
Роналду сўнгги ўйинда “Хетафе” жамоаси дарвозасига ҳам иккита тўп киритди.
21 январь кунидан бошлаб Роналду фақатгина “Леванте” клубига қарши ўйинда гол ура олмаган (2:2).
Демак, Роналду йилнинг бошида 10 та ўйинда 14 гол уриб, ўзининг фаолиятидаги энг яхши кўрсаткичига эга бўлиб турибди.
Эслатиб ўтамиз, Роналду ЕЧЛ нимчорак финалидан ўрин олган “ПСЖ”га қарши ўйиннинг дастлабкисида ҳам дубль муаллифига айланганди.
Беш карра “Олтин тўп” соҳиби бугун яна ушбу кўрсаткичини яхшилаши мумкин. Чунки “қироллик клуби”ни Парижда “ПСЖ”га қарши жавоб ўйини кутиб турибди.
Маълумот учун, “ПСЖ” – “Реал” баҳси 7 март кунига ўтар кечаси Тошкент вақти билан 00:45 да бошланади.