
Криштиану Роналду Испанияга қарши ўйинда хет-трик қайд этди.
Гап шундаки, 33 ёшли футболчи терма жамоа либосидаги 84-голини урди ва бу борада Венгрия термасининг собиқ футболчиси Ференц Пушкашнинг кўрсаткичини янгилади.
Ушбу икки футболчи бу натижаси билан Европада рекордчи бўлиб турибди.
Жаҳон даражасида оладиган бўлсак, Роналду ва Пушкашни фақатгина Эрон термасининг афсонаси Али Дайи (109 гол) ортда қолдирмоқда.