Миллиардер инглиз клубининг нархини ҳам белгилади.
Абрамович инглиз клубининг нархини ҳам эълон қилган. Харидор “Челси” учун 2,5 миллиард фунт стерлинг тўлаши керак.
Хитой, АҚШ ва Яқин Шарқдаги инвесторларни жалб қилиш учун АҚШнинг Raine Group инвестициявий банки ёлланган. Айнан шу банк “Манчестер сити”нинг 13 акцияларини хитойлик инвесторларга сотишга ёрдам берган.
Абрамович аввал “Челси”ни Британиянинг энг бой одами миллиардер Жим Рэтклиффга 2 миллиард фунт стерлингга сотмаганди. Рэтклиффнинг эса бойлиги 21 миллиард фунт стерлингга тенг.
Маълумот учун, Абрамович “Челси”ни 2003 йилда сотиб олганди. Унинг бошқарувида жамоа беш марта Англия чемпионати ва Кубогини, Чемпионлар лигаси ва Европа лигасининг бош совринини қўлга киритган.
Эслатиб ўтамиз, август ойи бошида миллиардер Алишер Усмонов инглизларнинг “Арсенал” клубидаги 30 фоиз акциясини сотиб юборди. Усмонов футбол бизнесини ташлаб қўймоқчи эмас. Ҳозирда у ўзига янги жамоа излаяпти.