...
МЕНЮ
ONLINE TV

Рио Паралимпияси. Ўзбекистонлик спортчилар мусобақанинг дастлабки куни саккизта медаль ютишди


12:41, 09.09.2016 Спорт
 4 631

Мусобақа рейтингида Ўзбекистон АҚШ ва Бразилияни ортда қолдириб, учинчи ўринни қайд этди.

Бразилиянинг Рио-де-Жанейро шаҳрида ўтказилаётган XV ёзги Паралимпия ўйинларида Ўзбекистон терма жамоаси биринчи кунни муваффақиятли бошлади. 
 
Паралимпия ўйинларининг дастлабки кунида ўзбекистонлик спортчилар 8та медаль ютишди. Улардан учтаси олтин, иккитаси кумуш ва учтаси бронза медалларидир. 
 
Мусобақада медал жамғариш бўйича,  Ўзбекистон учинчи ўринда бормоқда.  Рейтингда Хитой (20 та медаль) ва Буюк Британия (11) биринчи ва иккинчи ўринларни банд этишган. Кучли бешликни АҚШ (8,  2та олтин, 4 та кумуш ва 2 бронза) ва Бразилия (4, 2та олтин, биттадан кумуш ва бронза) терма жамоалари якунлаб берди. 
 
Дзюдочилар Ўткир Ниғматов,  Шерзод Намозов ва Севинч Салаева 2та олтин ва 1та бронза медалга сазовор бўлдилар.
 
Диск улоқтириш бўйича баҳсларда иштирок этган энгил атлетикачи Ҳусниддин Норбеков 59.75 м масофани қайд этди ва жаҳон рекордини ўрнатган ҳолда олтин медалга эга бўлди.
 
Сузувчилар эса 2та кумуш ва 2та бронзага эга чиқдилар. Кирилл Паньков ва Муслима Одилова кумуш, Музаффар Турсунхўжаев ва Фотимахон Омилова бронза медалларини қўлга киритдилар.
 
Бугун, 9 сентябрь куни Рио Паралимпиясида қуйидаги спортчилар Ўзбекистон шарафини ҳимоя қиладилар:
 
Феруз Саидов (Дзюдо, 73 кг, саралаш) – соат 18:00да.
 
Шариф Халилов (Дзюдо, 81 кг, саралаш) – соат 18:00да.
 
Турсунпошша Нурметова (Дзюдо, 63 кг, саралаш) – соат 18:00да.
 
Сервер Ибрагимов (Ўқ отиш – 10 метр масофага пистолетда нишонга олиш баҳслари) – соат 20:15да
 
Кўрсатилган соатлар Тошкент вақти билан.
Руслан Сулаймонов

Теглар:Рио-де-Жанейро Паралимпия 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!