...
МЕНЮ
ONLINE TV

Рио Олимпиадасида ҳалок бўлган германиялик мураббий тўрт кишига ҳаёт бахш этди


13:54, 18.08.2016 Спорт
 4 775

Марҳум Штефан Хенценинг органлари тўрт нафар беморга муваффақиятли кўчириб ўтказилди.

Аввалроқ, 15 август куни Рио-де-Жанейро шаҳрида Германиянинг слалом эшкак эшиш бўйича терма жамоаси мураббийи Штефан Хенце автоҳалокатга учраб ҳалок бўлгани ҳақида хабар берган эдик.
 
Марҳум Штефан тўрт нафар одам учун органлар донори бўлди. Бу ҳақда TACC ёзмоқда
 
Рио-де-Жанейро штати соғлиқни сақлаш органларининг хабар беришича, Штефан Хенценинг юрак, жигар ва икки буйраги тўрт нафар беморга муваффақиятли кўчириб ўтказилган.
 
Хенце 2004 йилги Афина Олимпиадасида кумуш медалга сазовор бўлган.  
Руслан Сулаймонов

Теглар:Штефан Хенце Рио-де-Жанейро Донор 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар

Фаррух
10:54 23.08.2016

Фазлиддин Гоипназаровга омад, ажойиб боксчи. Маладес. Койил колиш керак зур. Хамма спортчиларимизга омад.



Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!