...
МЕНЮ
ONLINE TV

Рио Олимпиадаси. Ҳасанбой Дўстматов олтин медални қўлга киритди


10:10, 15.08.2016 Спорт
 4 938

Медаллар жамғариш бўйича Ўзбекистон 39-ўринга кўтарилиб олди. Ҳозирча бир олтин ва тўртта бронза медаль бор.

Бразилиянинг Рио-де-Женейро шаҳрида ўтказилаётган Олимпиада ўйинларининг тўққизинчи куни Ўзбекистон спортчилари учун омадли келди. Кеча, 14 август куни боксчи Ҳасанбой Дўстматов 49 килограмм вазн доирасидаги баҳсларнинг финал босқичида колумбиялик Юбержен Мартинес билан жанг ўтказди ва ғалабага эришди. У Ўзбекистон учун Олимпиададаги дастлабки олтин медални тақдим этди. Бундан ташқари, юнон-рум курашчиси Элмурат Тасмуродов бронза медали учун қирғизистонлик спортчига қарши баҳс олиб борди ва зафар қучди. 
 
Рио Олимпиадасида медаллар жамғариш бўйича Ўзбекистон 39-ўринга чиқиб олди. Мамлакат ҳисобида ҳозирча битта олтин ва тўртта бронза бор.  Рўйхатнинг биринчи ўрнида 69та медаль билан АҚШ етакчилик қиляпти. Ундан кейинги ўринларда Буюк Британия (38),  Хитой (45) ва Россия (30) давлатлари бормоқда
 
Бугун, 15 август куни Олимпиада ўйинларида Ўзбекистон шарафини 13 нафар спортчи ҳимоя қилади:
 
Герасим Кочнев – (Каноеда эшкак эшиш, саралаш) соат 17:08да.

Руслан Қурбонов – (Енгил атлетика, учхатлаб сакраш, саралаш) соат 17:30да.
 
Нигина Шарипова – (Енгил атлетика, 200 метрга югуриш,  саралаш) соат 17:35да.
 
Ольга Умаралиева – (Байдаркада эшкак эшиш, 200 метр, саралаш) соат 17:59да.
 
Рустам Ассакалов – (Юнон-рум кураши, -85 кг, 1/8 дан бошлаб финалгача) соат 18:00да.
 
Мўминжон Абдуллаев – (Юнон-рум кураши, - 130 кг, 1/8 дан бошлаб финалгача) соат 18:00да.
 
Алексей Мочалов –(Байдаркада эшкак эшиш, 1000 метр, саралаш) соат 18:00да.
 
Шаҳобиддин Зоиров – (Бокс, нимчорак финал) соат 19:45да.
 
Шаҳрам Ғиёсов – (Бокс, ярим финал) соат 20:30да.
 
Иван Эфремов – (Оғир атлетика, Б гуруҳи, финал) соат 03:00да.
 
Руслан Нуриддинов – (Оғир атлетика, Б гуруҳи, финал) соат 03:00да.
 
Бектемир Мелиқўзиев – (Бокс,  чорак финал) соат 03:00да.
 
Наталия Асанова–(Енгил атлетика, 400 метрга тўсиқлар оша югуриш) соат 05:00да.
Руслан Сулаймонов

Теглар:Рио-де-Женейро Олимпиада Ҳасанбой Дўстматов 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!