Ўзбекистон медаллар жамғариш бўйича 26-ўринга чиқиб олди. Умумий медаллар сони еттита.
Вазн тоифасида рингга чиққан боксчи Шаҳрам Ғиёсов қозоғистонлик рақибига қарши жанг ўтказди. Якунда Ғиёсов мағлубиятга учраб, кумуш медалига эга бўлди. Бу Рио Олимпиадасидаги биринчи кумуш медаль ҳисобланади. Яна бир ўзбекистонлик боксчи Шаҳобиддин Зоиров озарбайжонлик рақибига қарши жанг ўтказиб, кейинги босқич йўлланмасини нақд қилди.
Рио Олимпиадасида медаль жамғариш бўйича Ўзбекистон иккита олтин, битта кумуш ва тўртта бронза медаллари билан 26-ўринда бормоқда. Рейтингнинг энг юқори ўрнида АҚШ етакчилик қилмоқда. Мазкур давлат спортчилари жами 93та медаль ютишди. Ундан кейинги ўринларда Буюк Британия (50), Хитой (54, кумуш медалларнинг камроқлиги боис учинчи ўринда бормоқда), Россия (41) ва Германия (29) мамлакатлари боришмоқда.
Бугун, 18 август куни Олимпиадада Ўзбекистон шарафини қуйидаги спортчилар ҳимоя қилишади:
Леонид Андреев – (Енгил атлетика, кўпкураш) соат 17:30да.
Надия Дусанова – (Енгил атлетика, баландликка сакраш, саралаш) соат 18:00да.
Светлана Радзивил – (Енгил атлетика, баландликка сакраш, саралаш) соат 18:00да.
Муроджон Аҳмадалиев – (Бокс, ярим финал) соат 22:45да.
Бектемир Мелиқўзиев – (Бокс, ярим финал) соат 23:15да.