...
МЕНЮ
ONLINE TV

Қирғизистоннинг Малайзиядаги элчиси норозилик белгиси сифатида истеъфо бермоқчи


18:39, 17.08.2016 Олам
 3 035

Жорий йилнинг ноябрь ойида Қирғизистонда Конституцияга ўзгартиришлар киритиш юзасидан референдум ўтказилиши мумкин.

Бугун, 17 август куни Қирғизистоннинг Малайзиядаги элчиси Қиличбек Султонов мамлакат президенти Алмазбек Атамбаевдан истеъфога чиқаришини сўраб мурожаат этди. Бу ҳақда “Knews.kg” хабар бермоқда.
 
Элчининг бундай қарорга келишининг сабаблари бор. Султонов ҳукуматнинг мамлакат Конституциясига тузатишлар киритишидан норози.
 
Хабарда ёзилишича, Султоновнинг расман истеъфога чиқарилгани ҳақида маълумот йўқ. 
 
Қиличбек Султонов 2014 йилдан буён Қирғизистоннинг Малайзиядаги элчиси лавозимида ишлаб келмоқда.
 
Маълумотларга қарганда,  жорий йилнинг ноябрь ойида Қирғизистон Конституциясига ўзгартитишлар киритиш юзасидан референдум ўтказилиши мумкин. Унда бош вазир ваколатларини кенгайтириб, президент вазифаларини камайтириш, шунингдек, суд ва прокуратура  тизимига ўзгартириш киритилиши кўзда тутилган.  Мамлакатнинг амалдаги бош қомуси 2010 йилда қабул қилинган.  
Руслан Сулаймонов

Теглар:Қирғизистон Малайзия Конституция 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!