...
МЕНЮ
ONLINE TV

Рио Олимпиадаси. Бугун икки нафар ўзбекистонлик боксчи финал йўлланмаси учун кураш олиб боради


10:39, 19.08.2016 Олам
 3 569

Кеча, 18 августда боксчи Муроджон Аҳмадалиев Ўзбекистон терма жамоасига бронза медалини тақдим этди. Ўзбекистон медаллар сони бўйича 29-ўринда.

Рио-де-Жанейрода ўтказилаётган ХХХI ёзги Олимпиада ўйинлари ҳам ўз ниҳоясига етиб бормоқда. Ўзбекистонлик спортчиларнинг зафарли юриши давом этади. Кеча, 18 август куни Ўзбекистон спортчилари учун омадли келди. 
 
Енгил атлетикачи Светлана Радзивил баландликка сакраш баҳсларида 1.94 метр сакраб финал босқичига йўл олди. Боксчи Бектемир Мелиқўзиев 75 килограмм вазн тоифасида мексикалик рақибини мағлуб этиб финалга чиқди.  Яна бир боксчи Муроджон Аҳмадалиев Ўзбекистон терма жамоасига бешинчи бронзани тақдим этди.
 
Энди мусобақанинг медаллар жамғариш бўйича рейтингига разм соламиз. Ўзбекистон иккита олтин, битта кумуш ва бешта бронза медаллари билан 29-ўринда бормоқда. Рейтингнинг энг юқори ўрнида АҚШ терма жамоаси турибди. Бу мамлакат спортчилари 100та медаль (35та олтин, 33та кумуш ва 32та бронза) жамғаришди.  Ундан кейинги ўринларда Буюк Британия Буюк Британия – 56 (22-21-13), Хитой – 58 (20-16-22),  Германия – 32 (13-8-11),  Россия – 44 (12-15-17) давлатлари бормоқда
 
Бугун, 19 август куни Ўзбекистон шарафини қуйидаги спортчилар ҳимоя қилишади:
 
Герасим Кочнев, Серик Мирбеков – (Каноэда эшкак эшиш, жуфтлик, 1000 метр) соат17:29да.
 
Аббос Раҳмонов – (Эркин кураш, саралашдан финалгача) соат 18:00да.
 
Бекзод Абдураҳмонов – (Эркин кураш, саралашдан финалгача) соат 18:00да.
 
Анастасия Сердюкова – (Бадиий гимнастика, саралаш) соат 18:20да.
 
Нигора Турсунқулова – (Таэквондо, саралашдан финалгача) соат 19:00да.
 
Никита Рафалович – (Таэквондо, саралашдан финалгача) соат 19:45да.
 
Шаҳобиддин Зоиров – (Бокс, ярим финал) соат 22:00да.
 
Фазлиддин Ғоибназаров – (Бокс, ярим финал) соат 22:30да.
Руслан Сулаймонов

Теглар:Рио-де-Жанейро Олимпиада Ўзбекистон 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!