...
МЕНЮ
ONLINE TV

IA: Сурия қамоқхоналарида ҳар ой ўртача 300 киши қийнаб ўлдирилади


09:11, 19.08.2016 Олам
 5 133

International Amnesty Сурия қамоқхоналарида маҳбусларни қай даражада қийноққа солишлари ҳақида маълум қилди.

Сурия ҳукумат қамоқхоналарида 2011 йилдан буён 18 минг одам қийноқ, дўппослаш, электрошок ва зўрлаш оқибати ҳалок бўлган.  Бу ҳақда International Amnesty маълум қилди, дея “Al Jazeera” ёзмоқда
 
Маълумотларга қараганда, Сурия қамоқхоналарида ўртача ҳар ой 300 киши ҳаётдан кўз юмади. International Amnesty мазкур маълумотларни собиқ маҳбуслар ва қийноқлардан омон чиққан 65 кишининг бошидан ўтказган воқеаларига асосланиб бермоқда. 
 
“Улар мени ҳушимдан кетгунча дўппослашди. Ўзимга келганимда эса бутун танам қақшаб оғриётганини сездим. Бу даҳшатли эди”,  дейди собиқ маҳбус Умм Умар. 
 
Собиқ маҳбусларнинг сўзларига кўра, улақ қамоқхонага келган кундан бошлаб қийноққа солинган, метал хивчин билан дўппосланган.  Аёл маҳбуслар эса жинсий зўрланган. 
 
Сурияда фуқаролик уруши бошлангандан буён ҳукумат ва мухолифат кучларининг қарама-қаршилиги минглаб одамларнинг ҳаётига зомин бўлди. Нафақат қамоқхоналарда, балки озодликда яшаётган минглаб одамлар уруш қурбони бўляпти.
 
Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг маълумотларига қараганда,  Суриядаги фуқаролик уруши натижасида 400 мингдан ортиқ одам ҳалок бўлган. 11 миллион киши эса ўз уйини ташлаб кетишга мажбур бўлди.
Руслан Сулаймонов

Теглар:Сурия Қамоқхона Қийноқ 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!