...
МЕНЮ
ONLINE TV

Рим Папасининг котибаси ўлик ҳолда топилди


23:47, 25.02.2016 Олам
 3 994

Марҳума Мириам Вуолоу 7 ойлик ҳомиладор эди.

Рим Папаси истиқомат қиладиган Санта-Мартадаги уй-меҳмонхонасида фаолият юритувчи котиба Мириам Вуолоу ўз уйидан жонсиз ҳолда топилди, дея хабар беради “Novostivmire.com” нашри “The Daily Mirror” маълумотлари асосида.

Марҳума Мириам Вуолоу 7 ойлик ҳомиладор эди. У бир неча кун телефонларга жавоб бермагач, акаси уни қидириб Мариам истиқомат қиладиган уйга боради ва жонсиз жасадига дуч келади.

Италия оммавий ахборот воситалари бераётган маълумотларга кўра, Мириам Вуолоу Санта-Мартада истиқомат қилувчи кардиналлар, хусусан, Рим Папасининг ҳам қўриқчиси эди. Афсуски, у қандли диабет касаллигидан азият чекарди. Шифокорлар ҳомиладор бўлиш унинг саломатлигига, шу билан бир қаторда болага катта зарар келтириши мумкинлиги ҳақида огоҳлантиришганди, аммо у фарзанд кўриш фикридан қайтмади.

Мириам Вуолоунинг оила аъзолари, собиқ эри ва ҳозирги қаллиғи сўроққа тутилган. Марҳуманинг таънасида қасддан одам ўлдиришни билдирувчи белгилар йўқ.

Ушбу мудҳиш хабар ҳақида Рим Папасига айтилганда, у “бу ўлим барчамизни изтиробга солади”, – дея таъзия билдирган.
Умида Якубова

Теглар:Рим Папаси Санта-Марта Мириам Вуолоу ҳомиладор 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!