...
МЕНЮ
ONLINE TV

ОАВ: Актёр Ричард Боунхиллнинг ўлимига шифокорлар айбдор


23:25, 25.02.2016 Кино
 2 860

Аткёр шифохонада вафот этмаган, шундай бўлса-да уни даволайдиган шифокорни Ричарднинг ўлимида айбдор, деб топиш адолатдан бўларди.

Жорий йилнинг 4 февраль куни “Юлдузлар жанги” фильми қаҳрамони актёр Ричард Боунхилл оламдан ўтган эди. У ўз автомобилида жонсиз ҳолатда топилган. Унинг ўлими сабабларини аниқлаш мақсадида олиб борилган текширувларга натижаларига кўра, актёр кардиомиопатия – юрак мушакларидаги ўзгариш туфайли вафот этгани аён бўлди. Бу ҳақда “Starslife.ru” нашри хабар бермоқда.

“Аткёр шифохонада вафот этмаган, шундай бўлса-да уни даволайдиган шифокорни Ричарднинг ўлимида айбдор, деб топиш адолатдан бўларди. Чунки Ричард Боунхилл операцияга муҳтож эди. Бироқ унинг шахсий шифокори шифохонада бўш жой йўқлигини рўкач қилиб, ўз вақтида актёрнинг юрагини операция қилмаган. Энг ёмони бу ҳолат кетма-кет такрорланган, яъни операция “шифохонанинг беморлар билан тўла экани” сабабли икки марта қолдирилган”, – дея маълумот беради The Sun нашри.

Бу ҳолат юзасидан актёр Ричард Боунхиллнинг қариндошлари шифокорларни судга бериши ёки даъво қилмаслиги номаълум.

Ричард Боунхилл қатор фильмлардаги ўзига хос роллари билан дунёнинг кўплаб мамлакатларида ўз мухлисларини топа олди. “Қасоскорлар”, “Юлдузлар жанги”, “Роб Рой”, “Мутлақо махфий” каби картиналарда яратган образлари шулар жумласидандир. “Юлдузлар жанги” фильмида у учувчи Ньен Ненба образидан ташқари бирваракайига бир нечта ролни ижро этган.

Маълумот учун, актёр фильмларда суратга тушишдан ташқари, қиличбозликка ҳам қизиққан. Умрининг 10 йилдан ортиғини қиличбозлик санъатини ўрганишга бағишлаган Ричард Боунхилл кинофильмларда қиличбозлик билан боғлиқ саҳналарда ҳам иштирок этган.
Умида Якубова

Теглар:Ричард Боунхилл Юлдузлар жанги кардиомиопатия 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!