...
МЕНЮ
ONLINE TV

Харрисон Форд “Юлдузлар жанги” фильми муаллифларини судга берди


16:28, 12.02.2016 Кино
 2 683

Компания актёрларнинг хавфсизлигини таъминлаши лозим эди.

Буюк Британия соғлиқни сақлаш ва саноат хавфсизлиги инспекцияси “Юлдузлар жанги: Кучнинг уйғониши” фильмининг яратилишида иштирок этган Foodles Production компаниясини судга берди. Бу ҳақда “Lenta.ru” нашри маълум қилмоқда. Бу ҳол Голливуд актёри Харрисон Форднинг фильмни суратга олиш чоғида оёғини синдириб олгани билан боғлиқ. 2014 йилнинг июнидаги суратга олиш жараёнларида декорациянинг бир қисми бўлган космик кеманинг гидравлик эшиги актёрнинг оёғи устига тушиб кетади ва Форднинг оёғи синади. Ушбу воқеадан сўнг Харрисон Форд бир неча ойгача суратга олиш ишларида қатнаша олмади.

Инспекция айни ҳолатда Foodles Production компанияси ўз ҳамкорларининг хавфсизлигини таъминлаши керак эди, деб ҳисобламоқда. Бунда актёрнинг қаерда экани мутлақо аҳамиятсиз саналади. Асосийси, у шартнома асосида ишлаяпти. Суднинг биринчи эшитуви шу йилнинг май ойида бўлиб ўтади.

Эслатиб ўтамиз, Харрисон Форд “Юлдузлар жанги” фильмининг 1 ва 8 қисмларида космик кеманинг учувчиси Хан Соло ролини ижро этган.
Умида Якубова

Теглар:Харрисон Форд Юлдузлар жанги 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!