...
МЕНЮ
ONLINE TV

“Юлдузлар жанги”нинг навбатдаги қисми қаерда суратга олиниши маълум бўлди


14:37, 12.03.2016 Кино
 2 976

Cуратга олиш учун манзаралар қидирувчи мутахассислар 2015 йилнинг октябрь ойида яширин равишда Малин-Худга ташриф буюрдилар.

“Юлдузлар жанги” фильмининг саккизинчи эпизоди суратга олиш жараёни Ирландияда бўлиши маълум бўлди, дея “Irish Exeminer” хабар берди. Маълумотларга кўра кинематографлар Данегол графлигининг Малин-Хед бурнига келадилар.

Суратга олиш гуруҳининг бу ерга келишига сабаб Малин-Хеднинг гўзал ва мафтункор манзараларидир. Бу манзара Lucas Film ва Disney студиялари вакилларига манзур келган. Маҳаллий меҳмонхоналардан бир қанча хоналар май ойига банд қилиб қўйилган, дейилади хабарда. Баъзи хабарларга кўра, суратга олиш учун манзаралар қидирувчи мутахассислар 2015 йилнинг октябрь ойида яширин равишда Малин-Худга ташриф буюрдилар ва мазкур ҳудуд Люк Скайуокернинг “махфий бошпана”си сифатида хизмат қилиши мумкинлиги ҳақида маълум қилдилар.

Ирландия Санъат департаменти вазири Жо Макхью айни дамда тасвирга олиш ишлари бўйича музокаралар олиб борилаётганини ва якуний босқичига келганини тасдиқлади.

Хабарда айтилишича, олдинроқ “Юлдузлар жанги” филмининг суратга олиш жараёнлари Хорватиянинг Дубровник шаҳрида бўлиши ҳақида маълум қилинган эди.

Саккизинчи эпизоднинг тасвирга олиш ишлари Лондоннинг Pinewood Studios павильонларида жорий йилнинг 15 февралида бошланди. Фильм режиссёри ва сценарий муаллифи Раян Жонсон олдинги фильм воқеаларини давом эттирмоқда.
Руслан Сулаймонов

Теглар:Юлдузлар жанги Ирландия 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!