Мария Путина Гаага шаҳри яқинида катта пентхаусда истиқомат қилади.
“Нидерландияда ўз қаллиғи билан яшаётган Мария Путинанинг ушбу давлат ҳудудида бўлишига қарши таклифлар билдирилмоқда. Хилверсум шаҳри ҳокими Питер Броэртьес МН17 ҳалокат кемаси қурбонларининг шахсини аниқлаш учун келтириладиган худудда Путиннинг тўнғич қизи – 29 ёшли Марияни депортация қилишга чақирган. Маълумотларга кўра, 29 ёшли Мария Путина 4 йилдирки севган кишиси, 34 ёшли Йоррит Фаассен билан бирга яшайди. У “Газпром” ҳамда “Стройтрансгаз”да юқори лавозимларда ишлаган”, – дейилади The Times нашри журналисти Дэвид Чартернинг мақоласида.
Ҳоким бу вазиятга Twitter´даги саҳифаси орқали шундай изоҳ берган. “Путиннинг қизи ҳақидаги гапларим нотўғри эди. Бунга менинг ожизлигим сабабдир”.