Тошкент шаҳри ноқонуний товарлар савдосида етакчилик қилди.
Ўзбекистонда икки кун давомида олиб борилган тадбирлар натижасида савдо ва маҳсулотлар ишлаб чиқаришга оид 36 та қонунбузилиш ҳолатлари аниқланди. Бу ҳақда Давлат солиқ қўмитаси “Qalampir.uz”га маълум қилди.
Тадбирлар давомида жами 1,1 млрд сўмлик ноқонуний товарлар фош этилган.
Хусусан, ўтказилган назорат тадбирларида Тошкент шаҳрида 4 ҳолатда 597 млн сўмлик, Фарғонада 1 ҳолатда 60,6 млн сўмлик, Андижонда 6 ҳолатда 50 млн сўмлик, Жиззахда 1 ҳолатда 10,1 млн. сўмлик, Бухорода 2 ҳолатда 4,5 млн сўмлик, Самарқандда 2 ҳолатда 4,6 млн сўмлик, Навоийда 18 ҳолатда 3,7 млн сўмлик, Тошкент вилоятида 3 ҳолатда 2,1 млн сўмлик ноқонуний товарлар аниқланган.
Самарқанд вилоятида ўтказилган назорат тадбирларида ноқонуний фаолият билан шуғулланиб келаётган фуқаро Т.Муҳитдиновга тегишли умумий қиймати 2,2 млн сўм ва фуқаро Н.Истатовга тегишли умумий қиймати 2,4 млн сўм бўлган тамаки маҳсулотларининг ноқонуний савдосига чек қўйилган.
Ҳудди шундай Фарғона вилоятида ўтказилган назорат тадбирлари давомида фуқаро А.Кадиров ҳеч қандай ҳужжатларсиз Қўқон савдо мажмуасида савдо фаолияти билан шуғулланаётганлиги аниқланиб, ҳуқуқбузарнинг 60,6 млн сўмлик хорижда ишлаб чиқарилган товарлари савдосига нуқта қўйилган.
Шу билан бирга, Давлат солиқ қўмитаси ходимлари томонидан Тошкент шаҳридаги “Жомий” савдо мажмуасида ўтказилган назорат тадбирларида фуқаролар А.Саидакбаров ва О.Султоновлар ноқонуний савдо фаолияти билан шуғулланаётганлиги маълум бўлди. Ҳуқуқбузарларнинг жами 500,6 млн сўмлик ноқонуний товарлари вақтинча олиб қўйилган.
“Ўрикзор” савдо мажмуасидаги назорат тадбирларида эса ноқонуний савдо фаолияти билан шуғулланиб келаётган фуқаролар Ж.Икромов ва А.Холиевларнинг жами 96,4 млн сўмлик товарлари савдосига чек қўйилган.

Суннатилла Абдуллаев