Бугун, 2 сентябрь, шанба куни Ўзбекистон миқёсида “Билимлар куни” кенг нишонланмоқда.
Уч ойлик “катта танаффус”дан сўнг таълим муассасалари янги ўқув йилига тайёр ҳолда ўқувчи ва талабаларни кутиб олди.
Янги 2017–2018 ўқув йилида умумий ўрта таълим муассасаларида “Биринчи кўнғироқ” маросимлари ташкил этилади.
Бугун Ўзбекистон Республикаси Президентининг топшириғига биноан биринчи синфга қадам қўйган болалар учун “Президент совғси” топширилади.
Ушбу анъана Ўзбекистоннинг Биринчи Президенти Ислом Каримов томонидан аҳолини ижтимоий қўллаб-қувватлаш, болаларни бошланғич таълимга тўлиқ жалб қилиш мақсадида амалга оширилиши йўлга қўйилган.
9 мингдан ортиқ умумий ўрта таълим мактабларида “Билимлар куни”ни кўтаринки руҳда ўтказиш ва жамоат хавфсизлигини таъминлаш мақсадида ҳар бир таълим муассасасида Ички ишлар вазирлигининг Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси томонидан навбатчилик постлари ташкил этилиб, таълим муассаси атрофидаги пиёдалар ўтиш йўлагида пиёдалар хавфсизлигини таъминланмоқда.
Шунингдек, “Билимлар куни”нинг дастлабки кунларида Вазирликнинг Ёнғин хавфсизлиги бошқармаси ҳам кучайтирилган тартибда иш олиб бормоқда.
Таҳририятимиз номидан барча ўқувчи-талабаларга янги ўқув йилида омадлар тилаб қоламиз!