Ушбу баҳс АҚШнинг Невада штатидаги Голдфилд шаҳрида Жо Гэнс ва Оскар Нельсон ўртасида жаҳон чемпиони унвони учун ўтказилган.
Шу ўринда биз бугунги #Рекордлар лойиҳасини бокс бўйича қайд этилган рекордларга бағишлаймиз.
Жаҳон чемпионлари
Жо Луис 1937 йилдан 1949 йилга қадар 11 йил 252 кун давомида оғир вазн тоифасида ўз чемпионлигини сақлаб қолган. АҚШ вакили Роки Марчиано эса оғирлигидан қатъи назар мутлақ жаҳон чемпиони сифатида “Гиннесс рекордлари” китобида қайд этилган. У 1947 йилдан 1955 йилгача ўтказилган 49 жангда ғолиб бўлган.
Энг узоқ давом этган жанг
Энг узоқ жанг 1906 йил 3 сентябрда АҚШнинг Невада штатидаги Голдфилд шаҳрида Жо Гэнс ва Оскар Нельсон ўртасида жаҳон чемпиони унвони учун ўтказилган эди. Куинсберри қоидалари бўйича ташкил этилган беллашув 42-раундда Генснинг очколар ҳисобида ғалаба қозонгани билан тугатилган.
Энг қисқа жанг
1993 йил 7 август куни Пуэрто-Рикодаги ўрта вазн тоифасидаги баҳсда АҚШ боксчиси Жералд Маклеллан 20 сонияда Жей Беллни нокаутга учратган эди.
Мағлубиятсиз энг узоқ давом этган карьера
1998 йил 13 ноябрь куни Лас-Вегас шаҳрида мексикалик Рикардо Лопес Розендо Альварес устидан очколар ҳисобида ғалаба қозониб, WBA чемпиони унвонини сақлаб қолган эди. У ўзининг профессионал бокс фаолияти давомида бирор марта ҳам мағлубиятга учрамаган.
Эртанги жангларда “Uzbek tigers” боксчилари ғалаба қозониб, улар ҳам турли рекордларни қайд этишини тилаб қоламиз.