...
МЕНЮ
ONLINE TV

Рекордчи мураббий ўз лавозимини тарк этади


15:09, 20.04.2018 Спорт
 2 686

69 ёшли мутахассис 22 йилдан буён “Арсенал” клубига бош мураббийлик қилади.

Франциялик мутахассис, Лондоннинг “Арсенал” клуби бош мураббийи Арсен Венгер шу мавсум якунида ўз лавозимини тарк этишини маълум қилди. Бу ҳақда клуб Матбуот хизмати хабар берди.
 
“Ҳозир кетишим учун айни вақт. Клуб раҳбарияти билан маслаҳатлашгандан кейин шундай қарорга келдим.


 
Мен узоқ йиллар мобайнида клубга хизмат қилиш имконим бўлганидан миннатдорман”, дейди Венгер.
 
Маълумот ўрнида, 69 ёшли мутахассис 22 йилдан буён “Арсенал” клубига бош мураббийлик қилади. Шу вақт мобайнида у клуб билан 17 совринни қўлга киритган.
Суннатилла Абдуллаев

Теглар:Арсенал Арсен Венгер 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!