...
МЕНЮ
ONLINE TV

100 сўмнинг қадри: йўлкирани тўғри беришимиз керакми ёхуд чиптачининг қайтими


13:07, 20.04.2018 Таҳлил
 9 817

Кўпинча, жамоат транспортларидан фойдаланаётганимизда ноқулай вазиятларга дуч келишимиз рост.

Ҳар куни эрталаб ким ишга, ким ўқишга отланар экан кўпчилик жамоат транспортларидан фойдаланиши турган гап. Ҳаммаси автобуслардаги чиптачилар йўлкирани йиғиши билан бошланади.
 
Келинг, яхшиси, буни турли шароитдаги вазиятларда кўриб чиқамиз. Тошкент шаҳридаги танишим (24 ёшда) бир куни кечқурун ишдан уйга қайтаётиб 57 автобусга ўтирганини айтиб берди. Унга кўра, кеч бўлиб қолганигами ёки бошқа сабаблар билан автотранспортда чиптачи йўқлиги учун ҳайдовчи ундан йўлкира ҳақини йиғиб чиқишини илтимос қилади.
 
Ўзидан катта киши илтимос қилгач, йўқ демасдан йўловчилардан йўлкирани йиғиб ҳайдовчига берибди. Унинг ҳаракатларини кузатиб борган ҳайдовчи танишимни ёнига чақириб йўлкирани йиғишда пишиқроқ бўлиш кераклигини айтган.
 
Яъни ҳайдовчи йўлкира 1200 сўмлигини, кўпчиликда майда пул топилмаслиги боис 2000 сўм беришини таъкидлаган ва шу пайтда унга тўртта 200 сўмлик эмас, 500 ва 200 сўмлик пулларда қайтим беришни маслаҳат берибди.
 
Йўловчига эса “одатий савол”: майда пулингиз йўқми, деб сўрасанг, бас, деб уқтирибди, шунда 100 сўм тежаб қолинади.
 
Энди иккинчи ҳолат: Facebook ижтимоий тармоғида Мисс Весна номли фойдаланувчи муҳокама учун қуйидагича пост қолдирган:
 
“Бугун ишдан автобусда кайтишимга тўғри келиб қолди. Йўлкира ҳалиям 1200 сўм. 2 та минг сўмлик узатдим. Мана, кайтими:
 

 Қоғоз чиптагаям алоҳида тўладимми, шунда? Майдалашмоқчимасман, шунчаки сизларнинг ҳам фикрларингни билгим келди”.
 
Ушбу постга фойдаланувчилар турли хил мулоаҳазаларни қолдирган.  
 
Хусусан, Guli Alimova номли фойдаланувчи “Ҳар доим булар шунақа”, деб изоҳ қолдирган бўлса, Хуршидбек Муталипов номли фойдаланувчи “Аввало, иқтисодчиларнинг хатоси бу. Пул банкнотларининг муомаладаги қисмига қараб нархлашда ҳар нарсанинг ҳисобини олиш керак. Қолаверса, бировнинг ҳақидан қўрқмай қўйдик. 100 сўм нима бўлибди, деб уйлаш одатий ҳолга айланди, РОЗИЛИК тушинчасини унутдик”, деб фикр билдирган.
 
Кимдир тангалар муомалага чиқса, бундай муаммолар бартараф этилишини ёзса, яна кимдир “100 сўм автобусдан айлансин, рози бўлиб кетинг”, дея суҳбатга қўшилган.
 
Ходжаев Нурсултон номли фойдаланувчи эса “Самарқандда 900 сўм, лекин 1000 сўм тўланади. Бу фақат биздами, дегандим”, деб шарҳ қолдирганига қараганда бу ҳол бошқа вилоятларда ҳам кузатилишини тахмин қилиш мумкин.
 
Murod Jon Aziziy номли фойдаланувчи бўлса, “Биз уларга 1200 сўм беришимиз керакми ёки улар бизга тўғри қайтим қайтаришлари керак?”, дея савол қўйган.
 
Дарҳақиқат, эраталабдан ишга отланганда, пешона тери билан топган 100 сўмни гоҳида ҳеч бир изоҳсиз ташлаб кетиш кишининг кайфиятига таъсир қилиши турган гап. Энг ачинарлиси, икки кишининг 100 сўм устида кайфияти бузилгани қолади, холос.
 
Бу фақатгина одамлар орасидаги гаплар эди. Одамлар орасида айтилган бу мулоаҳазалар барча ҳайдовчи ва чиптачиларга таалуқли эмас.
 
Халқ ичида грамдан килограмм бўлади, деган нақл ҳам бор.
Икром Раҳмон

Теглар:автобус йўлкира 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!