...
МЕНЮ
ONLINE TV

Райҳон концерт кунларини эълон қилди-ю Дубайга йўл олди


14:17, 13.11.2016 Шоу-бизнес
 10 557

Ўтган йили Райҳоннинг турмуш ўртоғи Йигитали Мамажонов билан ажрашиши концертга бўлган қизиқишни янада оширган бўлса, бу йил унинг яна турмуш қуриши концерт олдидан хонандага самарали реклама бўлди. Хуллас, яна тилларда Райҳон.

Ёдингизда бўлса, бир неча кун аввал хонанда Райҳон Ғаниева ва бошловчи Фарҳод Алимовларнинг БААнинг Дубай шаҳрига асал ойини ўтказиш учун жўнаб кетаётганлари ҳақида хабар берган эдик.
 
Бугун, 13 ноябрь куни улар Тошкентдан Дубайга йўл олишди.
 
Дубайга учиб кетаётган Райҳон Ғаниева ва Фарҳод Алимов Тошкент халқаро аэропортида парвоз олдидан комик актриса Халима Ибрагимова билан учрашиб қолишди. Бу ҳақда Халима Ибрагимова ҳамда Райҳон Ғаниева Instagram’даги саҳифалари орқали хабар беришган.
“Севимли актрисам Халимахоним билан кутилмаган учрашув”, деб ёзади

Райҳон Ғаниева. Фарҳод Алимов ва Райҳон Ғаниеванинг асал ойлари БААнинг Дубай шаҳрида ўтиши ҳақидаги маълумотни чоп этганимиздан сўнг, мухлислар жуфтликнинг фарзандларини ўзлари билан олиб кетишлари ёки Тошкентда қолдиришлари билан қизиқишмоқда.
 
Бир неча соат аввал, Райҳон Ғаниеванинг синглиси Насиба ўзининг Instagram’даги саҳифасига мухлисларнинг саволларига жавоб тариқасидаги суратни жойлаштирди.
 
Насиба ўз фарзанди ва жиянларининг бирга тушган суратини жойлаштирар экан, “Энди улар учта. Ислом, Имрон ва Латифа”, деб ёзади.
 
Дарвоқе, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Райҳон Ғаниева 2017 йилдаги концерт даастурига аллақачон тайёргарликни бошлаб юборган. Саёҳатга жўнаш оллидан концерт билан боғлиқ масалаларни ҳал этган Ғаниева концерт кунларини эълон қилишга ҳам улгурди.
 
Маълумотларга қараганда, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Райҳон Ғаниеванинг бу йилги концерт дастури 21-24 феврал кунлари бўлиб ўтади.
 
Ҳар йилги концерт дастурига пухта тайёргарлик кўрадиган Райҳон Ғаниева концерт олдидан бирор шов-шув чиқаришга одатланган. Ўтган йили унинг турмуш ўртоғи Йигитали Мамажонов билан ажрашиши концертга бўлган қизиқишни янада оширган бўлса, бу йил хонанданинг яна турмуш қуриши концерт олдидан самарали реклама бўлди. Хуллас, яна тилларда Райҳон.
Умида Якубова

Теглар:Райҳон Ғаниева Фарҳод Алимов Халима Ибрагимова 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар

Anonim
22:46 14.11.2016

Ishqilib baxtli bo'lsin! Farzandlariga e'tiborli bo'lsin! Oldingiz turmushga chiqqanida ham Yigitali b-n toyi bo'lishi bilan Shiri lankaga asal oyiga ketishgandi, lekin ajrashib ketishdi! Endi bu turmush o'rtog'i b-n Dubayga ketibdi! Ishqilib ajrashib ketishmasinda! Kim biladi Farhodning sobiq rafiqasi qanday ahvolda ekan! Uch farzandli erkakka turmushga chiqishdan oldin yaxshilab o'ylanib korishi ketakmidi!


Baxtiyor Ruziyev
14:36 14.11.2016

Саёҳатга жўнаш оллидан



Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!