...
МЕНЮ
ONLINE TV

Райҳон бошловчи сифатида яна “MY5” телеканалига қайтмоқда


11:18, 31.03.2017 Шоу-бизнес
 5 481

Аниқроғи, у турмуш ўртоғи Фарҳод Алимов билан биргаликда янги лойиҳа тайёрламоқда.

Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Райҳон Ғаниевани кўп қиррали инсон сифатида кўриш мумкин. Энг аввало, хонанда, меҳрибон она, яхши рафиқа ва гўзал рақслар ижрочиси сифатида у минглаб мухлислари қалбидан жой олиб улгурган. Шунингдек, ўзини актриса ва бошловчилик соҳаларида ҳам cинаб кўрган. Бу жиҳатлари билан кимларгадир янада ёққан бўлса, бошқаларнинг танқидларига учради.
 
Айниқса, “Миллий” ТВдаги “Хит-парад”ни олиб боргани жуда кўп муҳокамаларга сабаб бўлди. Ва ниҳоят у бу ерни ҳам тарк этди, бироқ сабабини ошкор қилишни истамади.
 
Бизга яқин манбаларнинг хабар беришича, Райҳон бошловчи сифатида яна “Менинг юртим” (“MY5”) телеканалига қайтмоқда. Аниқроғи, у турмуш ўртоғи Фарҳод Алимов билан биргаликда янги лойиҳа тайёрламоқда.
 
Лойиҳа ҳақида аниқ ахборот олиш учун телеканалига  мурожаат қилганимизда телеканал ходимлари бу ҳақда маълумот бера олмасликларини, лекин Райҳон ва Фарҳод Алимов бошловчилигидаги янги лойиҳа қилиниши режалаштирилаётганини айтиб ўтишди.
 
Бу лойиҳа икки хил, яъни рус ва ўзбек тилларида тайёрланиши мумкин.
 
Маълумот учун, Райҳон “Миллий” ТВдаги “Хит-парад”ни олиб боришидан аввал, “Менинг юртим” (MY5) телеканалида “Love Story” дастурига бошловчилик қилган эди.
Сумбула

Теглар:Райҳон Фарҳод Алимов 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!