Ўз камчиликлари борасида хулоса чиқармаган давлат идоралари ва корхона-ташкилотлари раҳбарларига кескин чоралар кўрилади.
Шавкат Мирзиёев бугунги кунда мамлакатда ҳар чорак якуни бўйича мажлис ўтказиш амалиёти эскирганини таъкидлади. Бу борада янги концепция ишлаб чиқиш зарурлиги қайд этилди.
Давлат раҳбари ҳудудлар, иқтисодиёт тармоқлари ва ижтимоий соҳанинг ривожланиш ҳолатини ўрганиш бўйича янги механизм жорий этиш учун махсус комиссия тузиш таклифини билдирди.
Бош вазир, Иқисодиёт ва Молия вазирлиги бошқа муассасалар билан бирга 1 ҳафта муддат ичида мамлакатни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш якунларини сарҳисоб қилишнинг янги концепциясини ишлаб чиқиши лозим.
“Мамлакатимизни янгилаш ва ривожлантириш, жумладан, давлат идоралари фаолиятини такомиллаштиришга доир янги вазифалар, биринчи навбатда, барча раҳбарлардан фидойилик, ташаббускорлик ва қатъий интизомни талаб этади”, деди Президент Шавкат Мирзиёев.
Шу сабаб, давлат органлари ва корхона-ташкилотларда ижро ва меҳнат интизомига қатъий риоя этилиши устидан назоратни кучайтириш, камчиликларга йўл қўяётган раҳбарларнинг масъулиятини ошириш, хулоса қилмаганга нисбатан эса кескин чоралар кўриш кераклигини алоҳида таъкидлади.