11 август, соат 9:00да “Пахтакор” стадиони ҳудудидаги ёдгорлик олдида маросим бошланди.
Соат 9:00да “Пахтакор” стадиони ҳудудидаги ёдгорлик олдида маросим бошланиши кўзда тутилган. Шундан кейин “Боткин” қабристонидаги мажмуада тадбир давом эттирилади.
Ўтганларни хотирлаш муносабати билан “Пахтакор” футбол клуби ва Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Тошкент шаҳар Кенгаши ҳамкорлигида “Пахтакор-79” жамоасини хотирлаш акцияси ўтказилмоқда.
#paxtakor1979 хештеги остида 1979 йил мудҳиш авиаҳалокатда ҳалок бўлган жамоа аъзоларини ёдга олиш мақсадида ташкил қилинган акция 11 август куни Тошкентнинг турли жойларида ўтказилиши кўзда тутилган.
Унда “Пахтакор-79” жамоаси аъзолари ёдга олинган ёзувли плакатларда собиқ жамоа эсга олинмоқда.
Ушбу акцияда “Фейсбук”, “Твиттер” ва “Инстаграм” ижтимоий тармоқларида суратингизни #paxtakor1979 хештеги билан жойлаб, иштирок этишингиз мумкин.