...
МЕНЮ
ONLINE TV

Равшан Эрматов жаҳон чемпионатида чорак финал учрашувини бошқаради


11:26, 08.12.2017 Спорт
 3 017

Унга қанотларда Абдуҳамидулло Расулов ва Жаҳонгир Саидов ёрдам беришади.

Жорий йилнинг 6 декабрь куни Бирлашган Араб Амирликларида футбол бўйича клублар ўртасида жаҳон Чемпионати старт олди.
 
Аввал хабар берилганидек, ўзбекистонлик ФИФА рефериси Равшан Эрматов ушбу мусобақада ишлаш учун ўз бригадаси билан БААга таклиф этилган.
 
Равшан Эрматов бригадаси чорак финалдан ўрин олган Мексиканинг “Пачука” ва Марокашнинг “Видад Касабланка” жамоалари ўртасидаги учрашувга тайинланди.
 
Равшан Эрматовга қанотларда Абдуҳамидулло Расулов ва Жаҳонгир Саидов ёрдам беришади.
 
Учрашув 9 декабрь шанба куни Тошкент вақти билан соат 18:00да бошланади.
Акмалхон Эшонхонов

Теглар:Равшан Эрматов Клублар ўртасида жаҳон Чемпионати Абдуҳамидулло Расулов Жаҳонгир Саидов 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!