Автоҳалокат оқибатида аёл-ҳайдовчи ва 3 нафар йўловчи воқеа жойида жон беришди. Яна бир киши шифохонага етказилди, аммо...
Маълумотларга кўра, Range Rover русумли автомобиль туя билан тўқнашган. Автомобиль бошқарувида 43 ёшли олма-оталик аёл киши бўлган.
Айдарли қишлоғига яқин ҳудудда автомобиль туя билан тўқнашгач, ағдарилиб кетган. Автоҳалокат оқибатида аёл-ҳайдовчи ва 3 нафар йўловчи воқеа жойида жон беришди. Яна бир киши шифохонага етказилди, аммо у шифохонада ҳаётдан кўз юмди.
Полициянинг хабар беришича, ЙТҲ иштирокчиси бўлган туянинг ҳам жони узилган. Ҳозирча унинг эгаси ким эканлиги номаълум.
Ҳодиса юзасидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.