...
МЕНЮ
ONLINE TV

Рамзан Қодиров Суриядаги аёллар ва болаларни қутқарди


12:19, 21.11.2017 Олам
 3 242

Қутқарилган 41 кишининг 2 нафари Ўзбекистон фуқаролари бўлишган.

Чеченистон раҳбари Рамзан Қодиров Суриядаги ўзбекистонлик аёллар ва болалар Грознийга келтиришга ваъда бергани ҳақида хабар берган эдик. 30 дан ортиқ россияликлар ўз фарзандлари билан, шунингдек, ўзбекистонлик ҳамда қозоғистонлик бўлган 11 нафар аёллар ва болалар яқин орада Суриядан Грузияга олиб келиниши керак эди.
 
Ноябрь ойи ўрталарида Суриянинг энг хавфли ҳудудларидан 41 киши, хусусан, 12 нафар аёл қутқариб олинди ва Грознийга келтирилди. Улар орасида 2 нафари Ўзбекистон фуқароси эканлиги тасдиқланди.
 
Шунингдек, 5 нафар Қозоғистон фуқаролари ҳам бўлган. Бундан ташқари, улар орасида Чеченистон, Ингушетия, Доғистон, Бошқирдистон фуқаролари ҳам борлиги маълум қилинди.
 
Грознийга келтирилган қозоғистонлик аёл ва унинг фарзандлари Қозоғистонга келишди. Бу хабарни Ташқи ишлар вазири ҳам тасдиқлади.
 
Ҳозирча юқорида таъкидланган 2 нафар ўзбекистонлик фуқароларининг исм-шарифлари ҳамда уларнинг Ўзбекистонга қачон ва қандай қайтиши аниқлаштирилмаган.
Дурдона Расулова 

Теглар:Сурия Қозоғистон Ўзбекистон Грозний 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!